Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-02-11 16:04:49    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

        Диплом дубликати асл нусха билан бир хил юридик кучга эга.

        Ҳукумат қарори (395-сон, 21.07.2022-й.) билан Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра:

         Таълим ташкилотини тамомлаган, маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда жисмоний шахслар ҳужжатнинг дубликатини бериш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилишлари мумкин.

         Дубликат асл нусха билан бир хил юридик кучга эга.

         Ариза берувчи ДХМга келиб мурожаат этганда ходим ариза берувчи номидан сўровномани электрон тўлдиради.

         Ариза берувчи сўровномани ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

        Давлат хизмати учун БҲМ 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

        Йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

        Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш кунлик муддат берилади.

         Сўровнома тушгандан бошлаб 10 иш кунида ҳужжат дубликати расмийлаштирилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар берилади.

        Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади.

         Ариза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин. Бунда почта учун тўловларни ариза берувчи тўлайди.

                Абдуманоф Умридинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram