Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗ ҲУДУДЛАРИДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА ҲАЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛЯПТИ

×

 2023-02-10 18:05:11    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз ҳудудларида аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш юзасидан ўрганишлар олиб бориляпти

Аслида борига қаноат, йўғига сабр қилиб яшаш бизнинг меҳнаткаш халқимизга хос. Азал-азалдан шукр қилиб, шукрона бажо келтириб умргузаронлик қилган ота-боболаримиздан бизга сабру қаноат, ғурур ва ориятдек инсоний фазилат мерос бўлиб ўтиб келмоқда.

Бироқ, инсон борки, унинг ўзига хос дарду ташвиши ва муаммоси бор. Лекин бирон бир муаммо ёки камчилик ҳал этилмасдан, бартараф этилмасдан қолмаган. Бунинг учун вақт ва муддат керак. Вақт ва муддат эса, биздан мана шу сабр ва қаноатнигина талаб этади.

Айни кунда туманимиз миқёсида олиб борилаётган ўрганиш ишлари фуқароларимиз, аҳолимизни қийнаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни ҳал этиш йўли ва чорасини топишга қаратилган. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида Ғазнов маҳалласида олиб борилган ўрганиш ишлари мана шу мақсадларни ўзида мужассам этди.

Туман ҳокими ўринбосарлари, сектор ишчи гуруҳи аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари “бешлиги”, бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан ташкил этилаётган бундай ўрганишларда муаммо ва камчиликлар аниқланмоқда, ҳар бир хонадонга кирилиб, оила аъзолари билан юзма юз суҳбат қилинмоқда, аниқланган муаммо ечими бўйича чоралар кўрилиб, пировардида “бизда муаммо йўқ, Худога шукр, ҳаётимиз фаровон” дегувчилар манаи шундай шароитларни яратиб берган ислоҳотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда.

Бироқ, айтганимиздек, муаммосиз инсоннинг ўзи йўқ. Халқ манфаати, дардини уйлайдиган инсонлар ушбу ўрганишларда маҳалла кўчасини асфальт қилиш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, ички кўчалар ободлигига эътибор қаратиш, ичимлик суви муаммосини бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга мурожаат этишмоқда.

Бироқ, бирон бир муаммо ҳал этилмасдан қолмаган, баъзи бирлари жойида ҳал этилаётган бўлса, баъзиларининг бартараф этишига салгина муддат лозим. Нимаики бўлмаса ҳар бир қилинаётган иш ва амал халқимиз розилигини олишга қаратилган.

Ғазнов маҳалласида ҳам анча мунча муаммолар ҳал қилинди, баъзи бирлари эса албатта ўз муддатида ҳал этилади. Бу бўйича батафсилроқ маълумотни эртага диққатингизга ҳавола этадиган видеолавҳадан билиб оласиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram