Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИР ДОНА НАСОС АГРЕГАТИ ЖАВПАЯ КЕНГЛИКЛАРИГА БИР СОНИЯДА 50 ЛИТР ЕТКАЗИБ БЕРАДИ

×

 2023-02-10 14:50:19    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Бир дона насос агрегати Жавпая кенгликларига бир сонияда 50 литр етказиб беради

Туманимизда қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, ишсиз фуқароларимиз учун даромад манбаи яратиш, туманда маҳсулот ишлаб чиқариш орқали иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бундай эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган хайрли амаллар бугун ҳам ўзининг мантиқий давомини топмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан туманимизнинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинидаги Жавпая массивида бугун 400 гектар ер майдони ўзлаштирилмоқда. Мазкур ер майдонида анор плантацияси ташкил этилади.

Асрлар оша бир томчи сувга зор бўлган бу ерларга бугун “оби ҳаёт” кириб бориш арафасида. Соҳибкор маҳалласи ҳудудида қурилаётган Жавпая сув насос станцияси орқали яқин кунларда бу майдонлар суғорилади. Айни кунда мазкур иншоотда охирги монтаж ва пайвандлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур насос станциясининг умумий қиймати 18 миллиард 100 миллион сўм бўлиб, ётқизилган сув қувурларининг умумий узунлиги салкам 7 километрни ташкил этади. Ўрнатилган 4 дона насос агрегатининг қуввати сониясига 50 литр, соатига 180 метр кубни ташкил этади. Жавпаяга сувни етказиб бериш учун насос станциясига икки дона 630 КвАли трансформатор ўрнатилди.

Пудратчи ташкилот “Хумо дом инвест” масъулияти чекланган жамияти мутасаддиларининг маълумотига кўра, келаётган ҳафтада мазкур насос станциясида агрегатларнинг синови ўтказилади. Ишончимиз қомилки, келажакда Жавпая массиви туманимизнинг яна бир ташриф қоғозига айланади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram