Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР АСОСИДА ИШ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2023-02-03 11:02:25    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар асосида иш олиб борилмоқда

        Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 31 январь кунидаги 6/5/33-148-сонли талабномаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг 2023 йил 31 январь кунидаги 380-01/41-сонли ахборот хабарномасига асосан, жорий йилнинг 1-3 январь кунлари Ўзбекистон худудига Ўрта ер дегизидан нам ва нисбатан илиқ хаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Хабарномада келтиришича, 31 январь кунидан 3 февралга қадар вилоятнинг баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с (54-72км/соат)гача кучайиши кутилмоқда.

        1-3 февраль кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли вилоятнинг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида сел-сув тошқин ҳодисаларн юзага келиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

        Шунинг учун, туманимизда сел-сув тошқини билан боғлиқ содир бўлиши мумкин булган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан барча куч ва воситаларни жалб этган ҳолда туну кун навбатчилик ташкил этилган.

        Сўх туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Жалолиддин Жалоловнинг сўзларига кўра, об-ҳавонинг ўзгариши билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда зудлик билан бартараф этиш мақсадида ФВДТ тасарруфидаги техник воситалар, асбоб-анжомлар ва жиҳозларнинг ҳамда тиббиёт муасассаларидаги қўшимча жойлар, тиббиёт воситалари ва дори-дармонларнинг захирасини ташкил этилганлиги, тез тиббий ёрдам бригадалари, йиғма механизациялашган отрядларнинг шайлиги, уларнинг ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминланганлиги ўрганиб чиқилиб, барча аниқланган камчиликлар бартараф этилиши назоратга олинган.

        Туманимизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда соҳа вакиллари ва ҳокимият ходимлари иштирокида ўрганишлар олиб бориляпти. Фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган ҳудудларга зарурий техника воситаларини жалб этиш бўйича барча чоралар кўрилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram