Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗ ҲУДУДИДА ФУҚАРОЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН “ЗИЁ МАСКАНЛАРИ”, BOOK-KAFE ВА WI-FI ЗОНАЛАРИ ИМКОНИЯТЛАРИДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИШМОҚДА

×

 2022-12-14 15:37:56    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз ҳудудида фуқаролар ташкил этилаётган “Зиё масканлари”, book-kafe ва wi-fi зоналари имкониятларидан кенг фойдаланишмоқда

Аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва айниқса, ёшларда китобга бўлган завқни янада юксалтириш мақсадида ҳудудларда вилоят маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жойларда, айниқса, савдо нуқталари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, ижтимоий соҳа объектларида ташкил этилаётган “Зиё масканлари”, book-kafe ва wi-fi зоналаридан фуқароларимиз самарали фойдаланишаётир.

Туман маънавият ва маърифат маркази бошлиғи Гулшан Ибрагимовнинг бизга берган маълумотига кўра, айн кунда туманимизнинг секторлар кесимида 29 та шундай нуқталар ташкил этилган. Кун давомида маънаният ва маърифат маркази тарғиботчилари ушбу йўналишда амалий ишларни бажаришмоқда.

Тумандаги 27 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги объектларда ташкил этилган нуқталарнинг сони қўйидагича:

1- сектор ҳудудида 5 та – 3 та “Зиё масканлари”, 1 та book-kafe ва 1 та wi-fi зонаси ташкил этилган. 2-секторда 16 та (6 та “Зиё масканлари”, 4 та book-kafe ва 6 та wi-fi зоналари), 3-секторда 6 та (4 та “Зиё масканлари”, 1 та book-kafe ва 1 та wi-fi зонаси), 4-сектор ҳудудида 2 та – 1 та book-kafe ва 1 та wi-fi зонаси ташкил этилган. Бугун ушбу нуқталар хизматидан аҳоли самарали фойдаланишмоқда.

Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, йил охиригача ва янги йилдан бошлаб барча ҳудудларда шундай нуқталар ташкил этилади. Фуқароларга интернет тармоғи орқали хизмат баробарида янги бадиий адабиётлар ҳам тақдим этилаётир ва бу албатта, жамиятда китобхонликни кенг тарғиб қилишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram