Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛАСИНИНГ ИЧКИ КЎЧАЛАРИГА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОРЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

×

 2022-12-14 15:35:44    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Қалъача маҳалласининг ички кўчаларига янги трансформаторлар ўрнатилмоқда

Бугунги кунда туманимизнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида салкам 3 000 нафар аҳоли истиқомат қилади ва ўтаётган йилнинг шу кунига қадар маҳаллада аҳолига барча жабҳаларда қулайликлар яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фаёзиддин Тожиддиновнинг бизга берган маълумотига кўра, бу йили маҳалла “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ва дастур доирасида амалга оширилган ишлар аҳолининг қувончига сабаб бўлаётир.

Маҳалла раисининг айтишича, бугун аҳолини қийнаётган энг долзарб муаммо – электр энергиясидаги муаммолар бартараф этилмоқда. Маҳалланинг ички кўчаларида ҳам ушбу муаммони бартараф этиш ишлари давлатимиз раҳбари томонидан эътибор доирасида амалга ошириляпти.

- Ўтган йили маҳалламизнинг “Меҳнаткаш” кўчасига янги трансформатор ўрнатилган эди. Бу йили маҳалламизнинг “Қалъача 1” ва “Янги обод” кўчаларига ҳам ушбу дастгоҳ ўрнатилди. Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан янги ўрнатилган темир бетон таяняларга сип кабелар тортиш ишлари ҳам жадаллик билан олиб бориляпти. Йил охиригача маҳалламиздаги электрга бўлган талаб қарийб тўлиқ қондирилиши ва соҳадаги муаммоларнинг бартараф этилишидан халқимиз мамнун ва миннатдор, - дейди маҳалла раиси Фаёзиддин Тожиддинов.

Эслатиб ўтамиз, Қалъача ва Чашма маҳаллаларида “Обод қишлоқ” дастури асосида 5,3 километр тармоқ тортиш ва 4 дона трансформатор ўрнатиш белгиланган. Жумладан, дастур асосида шу кунгача Қалача маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига 131 та темирбетон таянчлар ўрнатилди ва 1 643 километр масофага тармоқ тортилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram