Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН МАҲАЛАЛЛАРИДА АҲОЛИ ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДАН WI-FI ОРҚАЛИ КЕНГ ФОЙДАЛАНИШМОҚДА

×

 2022-12-13 15:11:54    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман маҳалалларида аҳоли интернет тармоғидан wi-fi орқали кенг фойдаланишмоқда

Давлатимиз раҳбари эътибори туфайли туманимизда ҳар бир жабҳада улкан ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилди. Айниқса, телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида амалга оширилган ишлар эътирофга лойиқ. Берилаётган эътибор самараси ўлароқ, соҳада рақамли технологияларни жорий этиш ва интернет тармоғини модернизация қилиш туфайли бугун туманимиз фуқаролари юқори тезликдаги интернет тармоғидан фойдаланишаётир. Бугун Сўхлик фуқаролар дунё билан мулоқот қилишмоқда.

Соҳани янада ривожлантириш ва ҳар бир хонадонга сифатли алоқа воситасини етказиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар бугунги кунгача давом этяпти. Соҳа мутасаддиларининг бизга берган маълумотларига кўра, шу кунларда туманимизнинг маҳаллалари кесимида кўп ишлар қилинди.

Жумладан, ўтган ҳафта давомида жисмоний абонетларга GPON технологиялардан 8 нафар абонентларга интернет хизмати улаб берилди. Ундан ташқари 1-та VDSL интернет тармоғи уланиб, фаъоллаштириб берилди.

Сўх тумани Мулгон  маҳалла фуқаролар йиғинида 1-дона ¼-1/8 сплитер ўрнатилиб, 550 метр оптик толали алоқа кабеллари тортилди ва 8 нафар абонентларга интернет хизмати улаб берилди.

Сарибозорча   маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам оптик толали кабел тортилди ва  8 нафар абонентларга интернет хизмати улаб берилди.

Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинидан носоз телфонлар муаммосини бартараф этишга оид қилинган мурожаат манзилли ўрганилди ва аҳолига телефон хизмати уланиб берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram