Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛЕНБУРГДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2022-12-13 15:10:16    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Ленбургда ичимлик суви таъминоти муаммоси ҳал этилмоқда

Ўтаётган йил давомида туманимизнинг Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Маҳалла раиси Ғайратжон Неъматовнинг маълумотига кўра, бу йили маҳаллада айни шу йўналишда амалий ишлар қилинди. Бажарилган ишлар натижаси ўлароқ, маҳаллада 13 километр масофага ичимлик суви тармоғи тортилди. Агарда сув иншооти ўрнатиш ишлари охирига етказилса, маҳалалдаги 90 фоиз аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Бунинг учун маҳаллага 25 куб метр сиғимидаги цистерна олиб келинди ва ташкил этилган ҳашар орқали ушбу ускуна белгиланган жойга ўрнатилди. Ҳозирда ушбу сув иншоотини сув билан тўлдириш мақсадида цистерна ўрнатилган ҳудудда ҳашар йўли билан қувурлар ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram