Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛИЙ, ЎРТА МАХСУС ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

×

 2022-12-13 15:07:13    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибидан хабардормисиз?

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат этади ёки ЙИДХПда рўйхатдан ўтади.

 Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

 Ариза берувчи сўровномани ЙИДХП орқали тўлдирилганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади ва йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун ЙИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов суммасининг 90 фоизи миқдоридаги маблағ ундирилади.

Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатлар ҳамда унинг дубликати бир хил юридик кучга эга бўлади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

 Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг сўровнома 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЙИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда тегишлилиги бўйича ваколатли органга юборилади.

Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида тегишли таълим муассасалари ҳамда Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган ҳужжатлар асосида олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ўз имзоси ва муҳри билан расмийлаштиради ҳамда бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин.

Бунда ваколатли орган давлат хизмати натижаси тайёр бўлганлиги ҳақида “Ўзбекистон почтаси” АЖни электрон тизим орқали хабардор қилгандан сўнг “Ўзбекистон почтаси” АЖ таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли орган манзилидан ариза берувчининг манзилига беш иш куни мобайнида етказиб беради.

Почта алоқаси орқали етказилган давлат хизматларининг натижаси учун амалга ошириладиган тўловлар ариза берувчи томонидан қопланади.

Ариза берувчи таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат дубликатини расмийлаштиришда хатоликлар мавжудлигини аниқлаганда, илгари юборилган ариза рақамини кўрсатган ҳолда такрорий ариза юбориш имкониятига эга бўлади.

Бунда ариза берувчи ўн беш иш куни ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ваколатли орган ариза берувчи томонидан мурожаат этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида аризани кўриб чиқиши шарт.

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича маълумотларни архивдан олиш зарурати юзага келган ҳолларда давлат архивлари беш иш куни мобайнида белгиланган тартибда архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга бепул тақдим этади. Бунда таълим тўғрисидаги ҳужжатни бериш муддатига қўшимча равишда яна беш иш куни қўшилади.

Дубликат бериш бўйича асосли архив ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, тегишли ҳужжатни бериш рад этилади.

Мамуржон Рахимжонович Ҳаёев - Сўх туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram