Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОР МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА НИМА ГАПЛАР?

×

 2022-12-12 16:50:19    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида нима гаплар?

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев 1-сектордаги маҳалалларда бўлиб, ушбу ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштриши ишларни кўздан кечирди. Айтиш лозимки, ўтаётган йилнинг шу кунигача сектор ҳудудида кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва ушбу ишлар бугун ўзининг мантиқий давомини топмоқда.

Туман ҳокими даставвал Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 51-сонли Тул оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, бу ерда муассасанинг мутасаддилари ва ходимлари билан учрашди. ОШП маъмурияти ва раҳбарияти билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, фаъолият олиб бораётган патронажлар амалиёти ва аҳолига тибббий хизмат кўрсатиш даражаси муҳокама этилди.

Айтиш лозимки, Соҳибкор маҳалласи ҳудудида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларининг барчаси давлатимиз раҳбари эътибори асосида бажариляпти. Маҳалланинг “Обод” кўчасида туманимизнинг “Хушбахти Сўҳробзод” хусусий фирмаси томонидан бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳокими маҳалла аҳли билан учрашиб, ишлар сифатини назоратга олишда жамоатчилик бевосита иштирок этишини таъкидлади. Мазкур кўчада ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари ҳам охирига етказилган.

Маҳалла қабристонида ҳашар йўли билан янги шийпон барпо этилмоқда. Туман ҳокими мазкур қадамжода бўлиб, маҳалла ташаббусини қўллаб-қувватлади ва бу ишга бош бўлган ташкилотчиларга минатдорлик билдирди.    

Айни кундаги асосий масала ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва иситиш тизимини барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган. Маҳаладаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги иситиш тизимини кўздан кечирган туман ҳокими мутасаддиларга унинг барқарор ишлашини доимий назоратга олиш бўйича кўрсатмалар берди.

Мактабнинг 6-синф ўқувчилари билан учрашган туман ҳокими уларга бир соат дарс ўтди ва ўқувчиларнинг билим даражаси туман ҳокими имтиҳонидан ўтказилди. Ташриф давомида туман ҳокими мактабда фаолият олиб бораётган спорт тўгараги фаъолятини кўздан кечириб, шахмат ва шашка тури бўйича мактабнинг фаъол ёш спортчилари билан беллашди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram