Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР ОРҚАЛИ ДАВОМ ЭТЯПТИ

×

 2022-12-07 17:50:53    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёнғин хавфсизлиги ойлиги амалий тадбирлар орқали давом этяпти

Барчамизга маълумки, Республикамиз ҳудудида жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрига қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилади. Мазкур ойлик доирасида Сўх туманида ҳам турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи Фархиддин Саидовнинг бизга берган маълумотига кўра, мазкур ойлик доирасида туман ҳалқ таълими бўлимига қарашли 10-сонли умумтаълим мактабида тадбир ўтказилди. Ўтказилган тадбирда ўқувчилар, ишчи-ходимларга ис гази ва ҳаво-газ аралашмаси чақнаши, ботулизм касаллиги ва унинг оқибатлари ҳақида мисоллар орқали тушунтирилди.

Мазкур тадбир давомида ОП-5 ёнғин ўчиргичдан фойдаланиш усуллари ўргатилди. Тадбир давомида техник намойишлар орқали ёнғинга қарши кураш усуллари бўйича маълумотлар берилиб, мавзу юзасидан барча тадбир иштирокчиларига буклет ва эслатмалар тарқатилди.

- Мазкур тадбирларнинг ўтказилишидан асосий мақсад куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, аҳолининг кенг қатламига ёнғин ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар етказиш, айниқса, амалий машқлар ва намойишлар орқали ёшларда мавзу бўйича маълумотларни шакллантириш, тўғри овқатланиш усулларини етказиш ва албатта қўлбола тайёрланган маҳсулотлардан фойдаланмаслик ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган. Бундай тадбир ва учрашувлар туманимизнинг барча ҳудудларида ўтказилади, - дейди Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи Фархиддин Саидов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram