Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СОЛИҚЧИ - КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА СЎХ ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН

×

 2022-12-07 15:39:41    68

PDF юклаш
Чоп этиш


“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида Сўх туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан

Тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 28 июндаги ПФ-162-сон Фармони билан солиқ маъмурчилигига қатор ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, 2022 йил 1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектларига таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бекор қилинди. Шунингдек, ҚҚС маъмуриятчилиги соддалаштириб, мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Бундан ташқари, юқоридаги фармон билан 2023 йил 1 мартга қадар ҳисобварақ-фактураларда ё ки назорат-касса техника сичекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодлари (МХИК)ни нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмаслиги белгилаб қўйилди.

Албатта, бу каби ўзгаришлар тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратади. Шу ўринда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Сўх туман ДСИ ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман.

Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022 йил 1-ярмида Сўх туман ДСИ томонидан 713 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлиган 460 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди. ЎРҚ 714-сонли конуни билан Сух туманида жами 253 тадбиркорларга 452000000 минг сум (турт юз еллик икки миллион ) минг сўм ортиқча тўловини банкдаги ҳисоб рақамига кайтариш бўйича кўмаклашилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз. Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан 99-359-43-06 (Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси солиқ буйича инспектори) рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

        Фарид Тўрабоев – Сўх тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram