Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУН" АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-12-07 15:38:35    78

PDF юклаш
Чоп этиш


"Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси давом этмоқда

Сўх туманида секторлар кесимида “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуси остида давра суҳбатлари ташкил этилиб, ўтказиб борилмоқда. Ушбу давра суҳбатларига тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ажралиш ёқасига келиб қолган хотин-қизлар жалб этилиб, уларга оила жамиятнинг асосий ячейкаси бўлгани ҳолда муқаддас даргоҳлиги, жамиятда хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимояловчи қонунлар қабул қилиниб, татбиқ этилаётганлиги, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан суҳбатлашиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаолларига тегишли топшириқлар берилаётир.

Шунингдек, тадбирлар жараёнида хотин-қизларни хар томонлама қўллаб қувватлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоялаш кўрсатилган ва асосий тушунчалар берилган тарғибот буклетлари тарқатилмоқда. Тул маҳалла фуқаролар йиғинидаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида биносида "Зўравонликка қарши 16 кун" кампанияси доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида Бош Қомусимизнинг қабул қилиниши, киритилган ўзгартиришлар, зўрликдан жабрланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш хақида тадбир иштирокчиларига атрофлича маълумотлар берилди. Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси Ш. Абдуллаев, туман хотин қизлар бўлими ва туман ички ишлар бўлими ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори, подполковник Шаҳноза Шодмонова ҳамкорлигида тарғибот ишлари олиб борилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram