Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖШШИР ҲАҚИДА

×

 2022-11-26 16:34:10    156

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖШШИР ҳақида

Шахсий идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет элда доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига (кейинги ўринларда — талабгорлар) берилади. Шахсий идентификация рақами берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификация ID-картаси берилганда, шахсий идентификация рақамини бериш;

чет давлат фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турганда ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётганда, шахсий идентификация рақамини бериш;

фуқаролиги бўлмаган шахсга биометрик ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилганда, шахсий идентификация рақамини бериш;

чет давлатда вақтинча ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, уларнинг фарзандлари, чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга шахсий идентификация рақамини бериш;

жисмоний шахснинг электрон талабномасини шакллантириш.

Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (кейинги ўринларда — шахсий идентификация рақами) аниқлаш ва бериш тартибини белгилайди.

Ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (кейинги ўринда — Давлат персоналлаштириш маркази);

Маълумотларни тўплаш пункти — шахсий идентификация рақамини олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахснинг биографик маълумотлари ва биометрик параметрларини жамлаш, ушбу маълумотларни Давлат персоналлаштириш марказига юбориш ҳамда шакллантирилган тайёр шахсий идентификация рақамини бериш вазифасини бажарувчи ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;


Манба - Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 177-сон қарори

Абдуманоф Умридинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram