Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-26 16:33:06    94

PDF юклаш
Чоп этиш


“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди

Ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни кенгроқ ўтказиш, маданий тадбирларга кенгроқ жалб этиш уларнинг дунёқараши ва мааънавиятининг юксалишига албатта хизмат қилади. Айтиш лозимки, ушбу йўналишда Сўх туманида турли тадбир ва учрашувлар ўтказилмоқда.  

Бугун Сўх туман касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган навбатдаги очиқ мулоқот "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида ўтказилди. Унда Сўх тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Илҳом Абдумажидов, Сўх туман маънавият-тарғибот бўлими бошлиғи Гулшан Ибрагимов, Дин ишлари қўмитасининг Сўх туман вакили Тожибой Додобоев, "Тожмаҳал" масжиди имом-хатиби Мужибали Атаев, туман ички ишлар бўлими ходимлари иштирок этдилар.

Мазкур очиқ мулоқотда ёшларни дунёвий ва диний билимларини тўғри шакллантириш, уларни касбга йўналтириш, бўш вақтларида китоб мутолаасига жалб қилиш масалари юзасидан суҳбат олиб борилди. Тадбирда иштирок этган ёшлар ҳам ўз навбатида қизиқтирган саволларига мутасаддилардан жавоблар олдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram