Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ВАКИЛЛАРИ ВА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ҲАМКОРЛИГИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-11-26 16:29:25    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлат солиқ инспекцияси вакиллари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлиги таҳлил этилди

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида Сўх тумани аҳолиси учун кўпгина солиқ имтиёзлари берилган. Албатта, бу туманда фаъолият олиб борадиган барча тадбиркорлар учун катта эътибор натижасидир. Берилган имтиёзлар бугун халқимиз фаровонлиги ва юртимиз ободлигига хизмат қилмоқда. Мазкур масалага бағишлаб туман ҳокимлигида тадбир бўлиб ўтди.   

Туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев ва Сўх туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Турабоевлар бошчилигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда иқтисодий комплекс таркибидаги идоралар раҳбарлари ҳамда тумандаги маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари иштироки этдилар. Мазкур тадбирда ноябрь-декабрь ойлари учун бюджетга белгилаб берилган режа кўрсатгичларини муваффақиятли бажариш мақсадида бюджет тушумларини кўпайтириш, солиқ қарзларини камайтириш ҳамда қўшимча манбаларни аниқлаш бўйича фикрлар билдирилди.

Туман ҳокими бирbнчи ўринбосари ўз сўзида тадбир иштирокичларига туманда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни таҳлил этиб, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари ва солиқ идораси ходимларининг мустаҳкам ҳамкорлиги туфайли керакли натижаларга эришилишини таъкидлади. Туман давлат солиқ инспекцияи бошлиғи Фарид Турабоев ҳам ўз навбатида бугун барча саъй-ҳаркатлар соҳа ходимлари олдига қўйилган кўрсатма ва топшириқларни бажариш ва йилни юқори кўрсатгичлар билан бажаришга йўналтирилганини қайд этди. Тадбир даввомида соҳада юқори кўрсатгичиларга эришиш учун омил бўладиган ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича тегишли вазифа ва кўрсатмалар берилди.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram