Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИАРИҚ МАҲАЛЛАСИНИНГ ИЧКИ КЎЧАЛАРИДА АСФАЛЬТЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛЯПТИ

×

 2022-10-31 16:32:31    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизнинг Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида охирги ойларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Бундай ишлар маҳаллада айни кунларда ҳам давом этяпти.

Айниқса, маҳалланинг ички кўчаларида бундай ишлар авж олган. Маҳалла мутасадиларининг маълумотига кўра, айни дамда маҳалланинг “Саховат” кўчасида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими мазкур маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган ишларни бошқа мутасаддилар билан кўздан кечирди. Ётқизилаётган асфальт сифатини меъёрда бўлиши учун олдин йўлсозлар томонидан мазкур кўчага шағал ётқизилди.

Асфальтлаштириладиган кўча қисмининг умумий узунлиги салкам 1 километрни ташкил этади. Кўчанинг бошқа қисмида ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари амалга оширилаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram