Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ” ДОИРАСИДА КУРАШ МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-28 18:23:22    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Сўх тумани секторлар ўртасида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги спорт тадбирларидан бири кураш спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Майдонга ғолиб бўлиш учун келган ёш курашчилар ўзаро беллашдилар.

Ўзбекистон Ёшлар ишлар Агенгтлиги Сўх туман Кенгаши бошлиғи Исожон Мастоновнинг сўзларига кўра, ушбу йўналишдаги мусобақалар энг иқтидорли ёшларни аниқлаб бермоқда. Барча йўналишлардаги мусобақаларда туман босқичи охирига етиб вилоят босқичи иштирокчилари номи аниқланаётир.    

- Сектор босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар бугун мусобақанинг туман босқичида қатнашдилар, улар орасидан эса энг муносиблари сараланиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Эндиликда бу ғолиблар вилоят миқёсида туман шаънини муносиб ҳимоя қилишади, - дейди Исожон Мастонов.

Ҳакамлар ҳайати томонидан барча беллашувлар адолат мезони асосида баҳоланди.  Мусобақа сўнгида ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги Сўх тумани бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram