Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАБИИЙ ОФАТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ОГОҲЛИКНИ КУЧАЙТИРИНГ!

×

 2022-10-28 17:53:01    63

PDF юклаш
Чоп этиш


        Серёғин келган охирги икки кун туманимизнинг тоғли ҳудудларида яшайдиган аҳоли ва фуқароларга айниқса, айрим ноқулайликларни юзага келтирди. Баъзи ҳудудларда юзага келган сув тошқини ва тоғ ён бағридаги кўчкилар вақтида белгиланган чора-тадбирлар туфайли бартараф этилаётир.

        Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Маъмуржон Бобомирҳисеновнинг бизга берган хабарига кўра, бугун Малбут қишлоғида тоғ кўчкиси юзага келган ва мазкур ҳолатни бартараф этишга қаратилган чоралар туфайли мазкур ҳудудда тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Кўчаларга тушган шағалларни тозалаш учун махсус штаб иш олиб бормоқда ва бунинг учун зарурий техникалар сафарбар этилган. Энг асосийси, юзага келган табиий офат аҳоли ва фуқароларга зарар етказмаган.

        Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор ходимлари томонидан бизга тақдим этилган маълумотда ёғилган кучли ёмғир Марказ - Девайрон йўналишидаги нақлиёт воситалари ҳаракатланадиган магистрал йўлга ҳам қисман зарар етказган. Айни вақтда табиий офат оқибатлари бартараф этилиб, етказган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилинмоқда.

        Сўх тумани ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг сўзларига кўра, ёғингарчилик оқибатида етказилган зарар оқибатлари бартараф этилади. Шунинг баробарида, барча нақлиёт воситалари эгаларига ёғингарчилик пайтида огоҳликни кучайтирган ҳолда ҳаракат қилишлари сўралади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram