Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХЛИК 94 НАФАР ЁШЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ХАЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-10-28 17:50:53    76

PDF юклаш
Чоп этиш


        Республикамизда ёшларни, айниқса “Ёшлар дафтари”да бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни муносиб рағбатлантириш йўналишида кенг кўламли хайрли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган тадбир айни шу масалага бағишланди. Туман ҳокими ўринбосарлари, туман секторлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани вакиллари имштирок этган мазкур тадбирга “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва уларнинг яқинлари таклиф этилди.

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7-июн кунги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Васийлик Кенгашининг 2022 йил 5 октябр кунги 22-сонли йиғилиш баёнига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила фарзандлари, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор “Ёшлар дафтари”га киритилган 39 нафар ёшларга 131 миллион 400 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

        Шунингдек “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилган 55 нафар ёшларга замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш учун 6 ойлик ўқув харажатларни қоплаш мақсадида 102 млн сўмлик маблағ ажратилиши белгиланди. Шундан IT-йўналишида 9 нафар ва хорижий тил йўналишида (инглиз тили) 46 нафарни ташкил этади.

        Барча руйихатга киритилган ёшларга махсус сертификатлар топширилди. Сертификатларни мамнунлик билан ёшларимиз туман сектор раҳбарлари қўлидан қабул қилиб олдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram