Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЎЧАТ ЭКИШ ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИГИ 1-СЕКТОР ҲУДУДИДА

×

 2022-10-25 17:04:47    60

PDF юклаш
Чоп этиш


        Жорий йилнинг 11 октябрь куни Юртбошимиз томонларидан ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг бориши ҳам кўриб чиқилган эди.

        “Яшил макон” доирасида йил якунига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди.

        Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилиниши белгиланди.

        “Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим”, деди Президент.

        Сўх туманида ҳам ушбу долзарб 40 кунлик доирасида маҳаллалар ҳудудида кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Ҳудудларни “яшил макон”га айлантириш учун маҳаллалар мутасаддилари астойдил ҳаракатга киришган.

        Туманимизнинг 1-сектори ҳудудида ишлар айниқса қизғин кечмоқда. Соҳибкор маҳалласи раиси ташаббуси билан “яшил макон” учун 0,06 гектар ер майдони тайёрланиб, биринчи куни 650 дона терак қаламчалари ўтқазилди.

        Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бу ишга маҳалла мутасаддилари бел боғлашган. Девайрон маҳалласида ҳам қилинган ҳаракатлар туфайли биринчи 500 дона терак қаламчалари заминга қадалди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram