Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЗРАТИ АЛИ МАҲАЛЛАСИНИНГ ВОЛЕЙБОЛ ЖАМОАСИ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ

×

 2022-10-25 16:56:32    67

PDF юклаш
Чоп этиш


“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида ўтказилаётган мусобақалар бизга янги иқтидорлар номини таништирмоқда. Туман босқичини охирига етказиб, вилоят босқичига йўлланма олаётган жамоа ва спортчиларнинг ҳам номи аниқ бўлаётир.

Волейбол бўйича иккинчи сектор жамаолари ўртасида бўлиб ўтган беллашувлар ҳам ўта қизғин ва муросасиз кечди. Натижада энг фаол жамоа ва албатта, туман ҳудудидаги ғолиб команда номи ҳам аниқ бўлди.

Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини волейболчи ёшлари барча тенгдошларидан устун эканликларини мусобақалар жараёнида исбот этишди. Ғолибликни қўлга киритган жамоага эсдалик ва қимматбаҳо совғалар, мусобақа ташкилотчиларининг дипломлари ҳам тақдим этилди.

- Ташкил этиб ўтказилаётган барча мусобақалар ёшларимизга ўзига хос мотивация бермоқда. Бугун ёшларимизнинг шашти баланд ва бу иштиёқ уларни янгидан янги марраларни забт этишга чорлаяпти, - дейди туман ҳокими ўринбосари Илҳом Абдумажидов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram