Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

4-СЕКТОР МАҲАЛАЛАРИДА ҲАМ КЕНГ КЎЛАМЛИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛЯПТИ

×

 2022-10-22 18:32:27    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Таъкидлаганимиздек, бугун туманимизнинг 3 ва 4-секторлари ҳудудидаги маҳаллаларда ҳам ички кўчаларни асфальтлаштириш ва бетонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Бундай маҳаллалар бугун берилаётган эътибор туфайли янада обод ва кўркам бўлаётир.

4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Фариджон Тўрабоевнинг сўзларига кўра, бугун мазкур секторнинг Чумоқча ва Зангат маҳаллаларида кенг кўлалми ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Чумоқча маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 435-сонли қарори асосида ички кўчаларга бетон қопламаси ётқизилмоқда.

Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бугунги кунда дастур асосида 5 километр масофадаги йўллар асфальтлаштириш дастурига киритилган бўлиб, бугунги кунгача қарийб 4 километр масофага асфальт қопламаси ётқизиб бўлинди. Мазкур ишлар бевосита жамоатчилик назорати остида амалга оширилмоқда.

Сектор раҳбари, маҳалла раиси, маҳалладан сайланган депутат ҳам ҳар доим мазкур ишлар жараёнини ўз назоратига олганлар. Чумоқча маҳалласида ҳам бугун бетонлаштириш ишлари қарийб охирига етказилди. Мазкур маҳалланинг 900 метр ички кўчасида бетонлаштириш ишлари олиб бориляпти ва йўлсозлар бу маҳаллада ҳам бугун эрта бошланган ишларини охирига етказиш арафасидалар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram