Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЗАКОВАТ”ЧИЛАРНИНГ СЕКТОР БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

×

 2022-10-22 18:30:20    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган тадбирлар ва спорт мусобақалари туманимизнинг энг билимли ва иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва саралаб олишда катта аҳамиятга эга тадбирга айланиб улгурди. Ушбу тадбирларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритаётган ёшлар Республика босқичигача чиқиш имкониятига эгалар.

Бугун 1-секторнинг Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган тадбир энг билимли ёшларни жалб этди. Мазкур маҳаллада “Заковат” интеллектуал уйининг сектор босқичи бўлиб ўтди.

1-секторнинг ҳар бир маҳалласидан ташриф буюрган жамоалар ғолиб бўлиш учун ўзаро беллашдилар. Ёш иқтидорлар билим даражаси ҳакамлар ҳайати томонидан имтиҳондан ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда биринчи ўрин Соҳибкор, иккинчи ўрин Ғазнов ва 3-ўрин Қалъача маҳалла ёшларига насиб этди. Эндиликда сектор босқичидаги зафар қучган жамоалар туман босқичида рўпара келадилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram