Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” МАБЛАҒЛАРИ ХАЛҚИМИЗ МАНФААТИГА ЙЎНАЛТИРИЛМОҚДА

×

 2022-10-22 18:28:30    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари ва бевосита Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг эътибори доирасида туманимизда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётир. Бу ишларнинг барчаси фуқароларимиз манфаатини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар натижаси ўлароқ, ҳалқимизни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳам босқичма босқич ўз ечимини топмоқда. Маҳалаллардаги кўчалар ва ички йўлларни асфальтлаштириш ва бетонлаштириш ишлари ҳам берилаётган ушбу эътибор самарасидир.

Айни кунда туманимизнинг 3 ва 4-сектори ҳудудида, айниқса,  Себзор, Чумоқча ва Зангат маҳалла фуқаролар йиғинларида ички кўчаларни бетонлаштириш ва асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев маълумотига кўра, ўтаётган йилнинг шу муддати давомида сектор ҳудудида қарийб 10 километр йўллар таъмирланди. Куни кеча Себзор маҳалласининг “Матонат” кўчаси ҳам тўлиқ асфальтлаштириб, Себзорликларга тақдим этилди.

Тақдимот маросимида иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар маҳалла аҳлини ушбу сана билан табрикладилар. Себзорликлар ҳам ўз навбатида, берилаётган эътибор туфайли самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.

Шуни айтиш ўринлики, бугун “Ташаббусли бюджет” маблағлари орқали ҳудудларимиз янада обод гўшага айланмоқда. Себзор маҳалласидаги 3 километр кўчани асфальтлаштириш учун “Ташаббусли бюджет” маблағларидан 960 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram