Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НОСТРИФИКАЦИЯ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ (СИНОВЛАРСИЗ) АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

×

 2022-10-22 18:25:44    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш қуйидаги ҳолларда тўғридан тўғри (синовларсиз) амалга оширилади:


Хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва малака ошириш таълими олган талабгорларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари;


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоҳида бўлинмалари (филиаллари) ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспексиясининг қўшма қарори билан рўйхати ҳар йили тасдиқланадиган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;


Тизимида олий таълим муассасалари бўлган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;


1992-йил 1-январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган талабгорларнинг ҳужжатлари;


Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг тўлақонли аъзолари — ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар, мутахассисликлар ва касблар бундан мустасно;


Америка Қўшма Штатлари, Австралия Иттифоқи, Исроил Давлати, Канада, Сингапур Республикаси, Корея Республикаси, Япония давлатларининг ушбу давлатлар ваколатли ташкилотлари томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар, мутахассисликлар ва касблар бундан мустасно;


хорижий олий таълим муассасаларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;


Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар.

                  Абдуманоф Умридинов - Сўх туман адлия булими Давлат

                                                        хизматлари маркази шўъба мудири



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram