Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТИЛ - МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

×

 2022-10-21 18:58:39    84

PDF юклаш
Чоп этиш


21-октябр —ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Шу муносабат билан Сўх тумани ҳудудларида турли тадбирлар, учрашувлар, давра сўҳбатлари ва маънавий-маърифий соатлар ўтказилмоқда. Айтиш лозимки, мазкур тадбирлдарни ташкил этишда туманда жойлашган ҳарбий қисмлари аскар ва зобитлари ҳам ҳисса қўшишмоқда.

Бугун 1-сектор ҳудудидаги Умбара маҳалласининг 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Тил – миллат кўзгаси” мавзусида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда тумандаги 16-сонли мактаби ўқувчилари ва Девайрон маҳалласидаги 9208Р ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Тадбирни мактаб директори Ғайратжон Ҳомиджонов очиб, ўзбек тили байрами кунига мактаб ўқувчилари пухта тайёргарлик кўрганликлари ва бунда ҳудуддаги ҳарбий қисм аскар ва зобитлари ҳам ҳамкорлик қилганликлари ҳақида гапирди. - Ўзбек тили байрами армия ва маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни янада қучайтиради, - деди мактаб директори.

Тадбирда иштирокчилар томонидан ижро этилган шеър ва қўшиқлар гулдастаси томошабинлар кўнглига кўтаринкилик бағишлади. Аскар ва зобитлар томонидан янраган кўшиқлар ва тил ҳақидаги шеърлар иштирокчиларга маънавий завқ бахш этди.

Шунингдек, бугун санага бағишлаб, Ленбур маҳалалсидаги 18-сонли УЎТ мактабида ҳам мактаб маъмурияти ва ҳарбий қисм ҳамкорлигида ўзбек тили байрамига бағишлаб, тадбир ўтказилди. Мазкур мактабда ташкил этилган китобхонлик кечасида мактаб ўқувчилари ва харбийлар ўртасида мушоиралар ташкил этилди ва тадбирда иштирок этганлар томонидан ўзбек тили ва унинг шукуҳи тараннум этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram