Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕК ТИЛИ – МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗ ВА МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ

×

 2022-10-21 18:32:14    111

PDF юклаш
Чоп этиш


        Бугун туман маданият уйининг мажлислар залида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 33-йиллигига бағишлаб юқорида келтирган шиор остида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди.

        Туман ҳокими сўзга чиқиб, ўзбек тилининг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва мавқеи ҳақида гапирар экан, бугун бу тил жаҳон минбарларидан янгарётгани давлатимиз нуфузининг ортиб бораётганидан далолат эканини алоҳида таъкилда, ўтди. – Бугун Ўзбекистонимиз “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган бош тамойил асосида тараққиётнинг янги, янада юксак босқичига кўтарилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи тобора ошиб бормоқда, - деди туман ҳокими.

        Айтиш мумкинки, Сўх туманида ҳам халқимизнинг аъло даражадаги кайфиятида барча жабҳаларда, жумладан халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларда, мактабгача таълим муассасаларида, касб-ҳунар мактабларида, ахборот кутубхона марказларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 октябрь 2019 йили қабул қилинган 5850-сонли қарори асосида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар ва иншолар танлови ўтказиб келинмоқда. Бундай танловларда ёшларимиз фахр, ғурур ва ифтихор ила ўз билим ва тафаккурини синаб, фаол қатнашмоқда.

        Тадбирда иштирок этган Шарқобод маҳалласидаги 15-сонли УЎТ мактабининг 7-синф ўқувчилари тил байрамига бағишлаб тайёрланган бадиий композицияни томошабинлар ҳукмига ҳавола этдилар. Ўқучилар томонидан ўзбек тилини мадҳ этувчи шеърлар ўқилиб, дилтортар қўшиқлар ижро этилди ва намойиш этилган саҳна кўринишида ўзбек тилининг ўзига хос мавқеи очиб берилди.

        Тадбирда иштирок этган мухлислар ҳам тил ҳақида шеърлар айтиб, йиғилганлар кўнглига зўр кайфият бахш этишди. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Фурқатжон Раҳимов томонидан қироат этилган 64 қаторли “Она тилим” шеъри томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram