Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛЕНБУРДАГИ ЯНГИ ТИББИЁТ МАСКАНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ УЧУН ШАЙ

×

 2022-10-18 15:36:33    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Охирги икки йилда туманимиз ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиб, Сўхнинг энг чекка маҳалалларида ҳам бундай ишлар жадаллик билан амалга оширилди. Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли қарори баробарида, Сўх туманида давлат дастурлари асосида ҳам кўп янгиланишлар қилинди ва бундай ишлар албатта, халқимиз манфаатига хизмат қилиши ҳеч кимга сир эмас.

Туманнинг Ленбур маҳалласида ҳам давлатимиз раҳбари қарори ва давлат дастурлари асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бундай ишлар бугун ўзининг мантиқий давомини топаётир. Маҳаллада қурилган янги замонавий оилавий шифокорлик пункти ҳам ушбу эътиборнинг натижасидир.

Мазкур тиббий маскан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-98 сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йил 04 феврал кунги 64-11-0-Q/22 сонли қарорлари асосида барпо этилди. Ҳозирги кунда тиббиёт маскани фойдаланишга топшириш арафасида турибти ва ушбу масканда охирги ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур тиббиёт масканини барпо этилиши учун давлатимиз бюджетидан 1 миллиард 881 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Қурилиш ишлари "Марғилон Сарбон қурилиш таъмир" МЧЖ томонидан амалга оширилди.

Ленбур маҳалласида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барпо этилган тиббиёт масканида бўлди ва олиб борилаётган тайёргарлки ишларини кўздан кечирди. Маҳалла мутасаддилари ва янги тиббиёт масканида фаолият олиб бораётган ходимларга тақдимот маросимига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram