Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН ҲАЗРАТИ АЛИ МАҲАЛЛАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-10-18 15:34:42    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Анча қулай келган ёз мавсумидан сўнг куз фаслининг ўтган муддати ҳам Ватандошларимиз учун ўзгача бўлмоқда. Бироқ, табиатда яширин қоида ва тартиблар борки, унга ҳар доим тайёр ва шай бўлиб туриш талаб этилади.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир маҳалла фуқаролари учун анча фойдали бўлди десак, хато қилмаган бўламиз. Чунки аҳоли ўртасида уйма уй юриб, мутасаддилар тарғибот ишлари олиб бордилар, юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларга ҳар доим тайёр бўлиш бўйича амалий маўғулотлар орқали маълумотлар берилди.  

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар асосида амалий ишлар олиб борилди. Ўтказилган мазкур маҳалладаги тадбирда Фарғона вилоят фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник У. Исмоилов ва туман фақулодда вазиятлар бўлими вакиллари иштирок этдилар.

Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг бизга берган маълумотига кўра, ушбу тадбирда ҳудуддаги аҳоли турар жойларида, идора ва ташкилотларда куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш борасида, содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсизликларни олдини олиш юзасидан тарғибот-ташвиқот олиб борилиб, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тизими асосида аҳолига тушунчалар берилди. Айниқса, маҳалладаги УЎТ мактаби ва ДМТТ да ташкил этилган тадбирлар анча фойдали бўлди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram