Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИ ОРҚАЛИ МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

×

 2022-10-18 10:03:15    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларда аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни имконият доирасида бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўзининг самараларини бераётир. Бунда “Маҳаллабай” тизими орқали амалга оширилаётган ишлар айниқса, натижали бўлмоқда.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ 1-сектор ҳудудидаги Девайрон ва Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганишлар олиб боришди. Маҳаллалар аҳли билан учрашувда аҳоли муаммо ва камчиликлар хусусида мурожаат этдилар. Билдирилган муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал этилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг сўзларига кўра, Чашма маҳалласида яшовчи фуқаро Анорбой Ҳасанжонов электр энергияси таъминотидаги муаммолар тўғрисида қилган мурожаати туман электр тармоқлари корхонаси ишчи-ходимларини жалб этган ҳолда жойида бартараф этилди. Шунинг баробарида, сайёр қабулларда қилинган мурожжатлар ижроси ҳам ўрганилди.

Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Қамбарали Ҳожиқурбонов хонадонидан ариқ суви оқиб чиқиб кетиши учун шароит йўқлиги, сув йўлини кўча қисмига олиш ва бунинг учун лотоклар етказиб бериш юзаидан мурожаат этган. Мазкур мурожаат ҳам ижро учун йўналтирилган ва туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев иштирокида фуқарога лотоклар манзилли етказиб берилди ва лотокларни ўрнатиш учун ҳашар йўли билан амалий кумак кўрсатилди.

Айтиш жойизки, бугун фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар имконият доирасида бартараф этиляпти. Бунда “Маҳаллабай” тизими орқали олиб борилаётган ўрганиш ишлари асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram