Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛАСИДА "ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИ АСОСИДА ЯНГИ ФАП ҚУРИЛМОҚДА

×

 2022-10-17 11:58:53    65

PDF юклаш
Чоп этиш


        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла"дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарори асосида вилоят ҳокимининг 136-11-0-Q/22-сонли қарори ҳамда туман ҳокимининг 2022 йил 5 май кунидаги 54-50-11-159 сонли қарори тасдиқланган ва ушбу қарорлар бўйича Сўх туманидаги оғир маҳаллалардан 2 та - “Чашма” ва “Қалъача” маҳаллалари "Обод қишлоқ" дастурига киритилган.

        Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида айни кунда мазкур дастур асосида янги тиббий маскан - фелдшерлик-акушерлик пункти қурилиши давом этмоқда. Олдин маҳалла аҳлига Ғазнов маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатишар эди.

        Сўх туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур маҳаллада бўлиб, ушбу иншоотда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Қурувчи ташкилот мутасаддилари билан суҳбатлашган туман ҳокими ишлар сифатига алоҳида эътибор бериш лозимлигини таъкидлади.

        "Обод қишлоқ" дастури доирасида қурилаётган ушбу янги тиббий масканнинг қурилиш ишлари "Барака файз" МЧЖ томонидан амалга иширилмоқда. Мазкур янги тиббий пункт қурилишига 300 миллион сўм маблағ ажратилган. Янги фелдшер-акушерлик пункти октябр ойининг охирги декадасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram