Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ САРИКАНДАЛИК ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-10-17 11:56:37    80

PDF юклаш
Чоп этиш


        Таълим-тарбия, мактабга берилган эътибор, юрт, Ватан, ўсиб келаётган баркамол авлод келажагига берилган эътибордир. Ушбу соҳа Республикамизда бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

        Соҳада олиб борилган ва амалга оширилаётган ислоҳотлар энг аввало, талаба ёшлар интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, таълим соҳасида ўзига хос миллий тизим, моделни яратиш ва уни амалиётга жорий этишга қаратилган. Бугун ЎЗбекистон ёшларига билим ва касб чўқилларини забт этишларига барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилган. Бундай шароитлардан самарали фойдаланиш лозим бўлади. Зотан Ватаннинг порлоқ келажаги билимли ва етук авлод қўлидадир.

        Сўх туманидаги таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар билан танишиш, педагог ходимлар ва таълим даргоҳларида таҳсил олаётган талаба ёшлар билан учрашиш мақсадида туман ҳокими томонидан амалий ишлар қилинмоқда. Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Сариканда маҳалласининг 4-сонли УЎТ мактабида бўлди.

        Айни дамда мазкур муассасада туман ҳокими мактаб маъмурияти ва ўқувчилар билан учрашмоқда. Мактабда олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилиб, ўқувчиларнинг билим даражаси ҳам имтиҳондан ўтказилмоқда.

        Мактабнинг юқори синф ўқувчиларига дарс ўтган туман ҳокими талаба ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан таълми соҳасига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, билимли ва доно талаба ҳар доим ўзининг эзгу орзу ва ниялартига албатта етишини таъкидлади. Мактабдаги муаммо ва камчиликлар ҳам ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга таклиф ва кўрсатмалар берилди.

        Сўх туманидаги таълим даргоҳларида олиб борилаётган ишлар таҳлили туман ҳокими томонидан мунтазам амалга оширилиши таъкидланди. Мактабдаги бошланғич синфлардан бири бевосита туман ҳокимининг ҳоимйлигига олиниши ҳам қайд этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram