Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖОЙЛАРДА ҚАРОР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2022-10-17 11:52:27    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 ноябрдаги 20-сонли “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Сўх туманида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш мақсадида очиқ электрон танлов орқали 0,15 гектардан ер майдонлари ижарага берилмоқда.

Туманимизнинг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу танловлар ўтказилди. Мутасадди идоралар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари мутасаддилари билан ижарага беришга белгиланган ер майдонларини электрон танловда ғолиб чиқган фуқароларга тарқатиб бериш ишлари амалга оширилди.

Маҳалла раиси Субҳонали Нишоновнинг маълумотига кўра, мазкур тадбир адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Мутасадди идоралар вакиллари иштирокида ижарачиларга берилган муайян ҳажмдаги ер майдонлари - лотлар тарқатиб берилди.

- Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, 12.01.2022 йилдаги 18-сонли қарори – “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам қабул қилинган. Бизнинг маҳалладан ер майдонлари асосан биринчи навбатда “Дафтарлар”даги фуқароларга берилди ва бу албатта, инсон манфаатини ҳимоялашда энг асосий омил деб ўйлайман, - дейди маҳалла раиси Субҳонали Нишонов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram