Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"Маҳаллабай" тизими самарадорлиги маҳалалларда

×

 2022-10-15 15:59:32    58

PDF юклаш
Чоп этиш





"Маҳаллабай" тизими самарадорлиги маҳалалларда

         Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан тасдиқланган режага асосан бугун туман ҳолкимлиги мажлислар залида "Сўх тумани ҳудудларида “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича йўлга қўйилган  ҳамкорлик самаралари мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди ва тадбирга таклиф этилган оммваий ахборот воситалари вакиллари иштирокида маҳаллаларда олиб борилган ишлар таҳлил этилди.

         Тадбирда "маҳаллабай" тизими асосида маҳалла, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари ҳамкорлиги самарадорлиги аниқ мисоллар орқали очиб берилди. Тадбирда иштирок этган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ҳам ўз тажрибалари хусусида аниқ мисоллар асосида маълумотлар бердилар.

         Мазкур тадбир очиқ саволлар билан айниқса, завқли ўтди. Маҳаллий ва Республика оммавий ахборот воситалари орқали мазкур тадбирдан олинган лавҳалар яқин кунларда намоийш этилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати