Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ВА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-15 13:30:45    67

PDF юклаш
Чоп этиш


        1-сектор ҳудудидаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тумандаги барча таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари ва уларнинг устозлари иштирок этишди.

        Маълумот учун: 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида фан олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди. Мазкур фан тадбирида юқори синф ўқувчилари - 9-11-синфда таҳсил олаётган талаба ёшлар қатнашиб, ўзаро беллашдилар.

        Учрашув аввалида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ЎЗбекистонда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, давлатимиз раҳбари томонидан бевосита Сўхлик ёшларга берилаётган ғамхурликларни алоҳида таъкидлади. Фан олимпиадалари энг фаол ва иқтидорли ўқувчиларни саралашда ўзига хос тадбир эканлиги қайд этилди.

        Учрашув чоғида туман ҳокими юқори синф ўқувчилари билим даражасини имтиҳондан ўтказиш мақсадида улар билан турли фанларга оид савол-жавоблар қилди. Ақлни чархловчи мантиқий саволлар орқали ўқувчи ёшлар билим даражаси синовдан ўтказилди.

        Тадбир давомида 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган 4-синф ўқувчиларини бевосита туман ҳокими ўз ҳомийлигига олгани қайд этилди. Мазкур синф ўқувчиларига туман ҳокими томонидан спорт анжомлари тақдим этилди.

        Тадбир чоғида мактаб ўқувчилари ушбу эътиборга жавобан миннатдорчилик билдирдилар. Туман УЎТ мактабларида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар иштирокида таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар ва кўнгдаланг бўлиб қолган муаммолар муҳокама этилиб, уларни бартараф этилиши юзасидан керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram