Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-10-15 11:29:59    58

PDF юклаш
Чоп этиш


        Аҳоли, ҳудудларда яшайдиган фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида ташкил этилаётган сайёр қабуллар камчиликларни бартараф этиш баробарида раҳбарларни аҳоли билан яқинлаштириш, билдирилган ҳар бир мурожаат ва аниқланган муаммони манзилли ўрганилишида асосий омил бўлиб хизмат қилаётир. Зотан, агар бир нафар фуқаронинг муаммоси ҳал этилса, ташкил қилинаётган бундай тадбирларнинг натижадорлигидандир.

        1-сектор ҳудудидаги Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда ҳам маҳалла аҳлининг фаол иштироки этдилар. Маҳалла аҳли ўз муаммолари юзасидан туман ҳокимига мурожаат этдилар.

        Ташкил этилган тадбирда маҳалла фуқаролари асосан маҳалладаги табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, маҳалла ободончилиги, тиббиёт масканларида даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатиш, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган "Дафтар"лардаги фуқароларнинг контракт тўловини қонун доирасида ўтказиб бериш, иш жойи билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш учун амалий кўмак кўрсатиш каби масалаларда мурожаат этдилар.

        Айтиш лозимки, Қалъача маҳалла аҳолиси асосан қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб боришади ва уларнинг даромади ҳам шу ҳисобдан. Сайёр қабулда туман ҳокимига Президентимизнинг 24 ноябрь 2021 йилда қабул қилинган 20-сонли қарорининг Қалъача маҳалласидаги ижроси бўйича кўп мурожаатлар қилинди. Асосан ер майдони савдосида иштирок этган ижарачилар ва ўз ер майдонини ютиб олмаган фуқаролар ушбу соҳадаги муаммо ва тушунмовчиликлар хусусида туман ҳокимига мурожаат этишди. Сўх тумани ҳокими ҳам ушбу мурожаатларга муносабат билдириб, мазкур ҳолатларни ўрганиш ва қонуний ҳал этиш чоараларини кўриш юзасидан мутасаддиларга қатъий кўрсатмалар берди.

        Қабул сўнгида туман ҳокими барча Қалъачаликларга Жавпая массивида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берди ва ушбу ҳудудни ўзлаштирилишида барча бир ёқадан бош чиқариб, меҳант қилишлари шарт ва зарурлигини қайд этди. Маҳалла аёллари ва хотин-қизлари билан учрашган туман ҳокими уларни халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан табрилаб, уларга байрам совғалари тақдим этди ва санага бағишлаб тадбир ташкил этиш учун маҳалла мутасаддиларига кўрсатмалар берди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram