Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-10-15 11:24:55    56

PDF юклаш
Чоп этиш


        Жойларда аҳоли муаммо ва камчиликларини ўрганиш, аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича алоҳида тизим орқали амалий ишлар олиб борилаётир. Ҳудудларда туман ҳокими иштирокида ташкил этилаётган сайёр қабуллар ҳам фуқароларимиз мушкулини осон қилишга, имконият доирасида уларга амалий ёрдам ва кўмак беришда асосий омил бўлаётир.

        1-сектор биносида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда сектор ҳудудидаги маҳаллалар фуқаролари билан учрашган туман ҳокими уларнинг муаммолари билан танишди. Сайёр қабулга келган фуқаролар туман ҳокимига ўз муаммолари бўйича мурожаат этдилар.

        Мазкур сайёр қабулда иштирок этган сектор ишчи гуруҳи аъзоларига ҳам ҳар бир мурожаатни ўрганиш манзилли ташкил этилиши кўрсатмаси берилди. Дарҳақиқат, агар ҳар бир муаммо жойида, манзилли ўрганилса, уни бартараф этиш ҳам ўз вақтида амалга оширилади. Шунингдек, ижроси маълум ва вақт талаб этадиган муаммолар ҳам борки, уларнинг бартараф этилиши ҳамкорликда амалга оширилади.

        Туман ҳокимига асосан иш жойи билан таъминлаш, моддий кўмак кўрсатиш, тиббий муолажаларда амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банк кредити олиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ер майдони ажратиш, ҳудудларда таббий газ, электр таъминотини яхшилаш, маҳалла ободончилигига эътибор қаратишдек масалалар бўйича мурожаатлар қилинди. Сайёр қабулда тушган 8 та муаммодан 4 таси жойида ҳал этилди ва бошқа мурожаатлар ижро учун йўналтирилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram