Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-12 18:09:59    69

PDF юклаш
Чоп этиш


        Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залила Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашинниннг навбатдаги 61-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияга туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев раислик қилди ва иштирокчиларга сессия кун тартибига қўилган масалалар хусусида маълумот берди. Сессия котибини сайлангандан сўнг депутатлар бевосита кун тартибига қўйилган масалалар муҳокамасига киришдилар.

Сессияга муҳокама этиш учун олтита масала қўйилди.

        Биринчи масала - 2022 йил 9-ой давомида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак”-жамғармалари маблағларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисида.

        Иккинчи масала - фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг 2022 йил 9-ой давомидаги фаъолияти тўғрисидаги ахбороти.

        Учинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 5-август кунги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида”ги СҚ-596-IV сонли қарорининг 6-бандига асосан туманда ушбу йуналишда 2022 йилни 9-ойида қилинган ишлар тўғрисида.

        Тўртинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31-августдаги “2022 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида тасдиқланган прогноз кўрсатгичлари бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 138-ХДФУ-сонли Раёсат мажлиси баёнининг 13-бандига мувофиқ Сўх тумани аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун ажратилган маблағни (50,0 млрд сўм) 2021 йил июн-июл ойларида давлат экспертизациясидан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида биринчи навбатда ичимлик суви билан таъминлаш зарур бўлган аҳоли пунктларига йуналтиришни назарда тутган манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида.

        Бешинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 11-декабр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 55-сонли баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 21 сентябрдаги 05-10/2403-сонли хатини ижросини таъминлаш мақсадида, “Ҳудудда янги иш ўринларини яратиш борасида 2022 йилни 9-ойида амалга оширилган ишлар ва кўрилаётган чоралар натижадорлиги” тўғрисида.

         Олтинчи масала - маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиларни фаъолияти тўғрисида.

         Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаъолияти тўғрисидаги ҳисобот туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев томонидан ўқиб эшиттирилди. Туман ҳокими биринчи ўринбосари ўтган 9 ой давомида маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилиган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.

         Сессия кун тартибига қўйилган навбатдаги масала - юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевнинг ҳисоботи эшитилди. Ички ишлар бўлими бошлиғи ўтган муддат давомида депутатларга туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, уларни олдини олиш юзасидан қилинган ишлар хусусида маълумот берди. Туманда жиноятчилик сонини ортиб боргани хусусида танқидий фикрлар билдирилди.

          Ўз навбатида сессияда ушбу масалага алоҳида тўхталган туман прокурори Садирали Мирзокаримов ҳам олиб борилган ишлар ҳақида гапирди ва “қонун устувор, жазо муқаррар” тамойили асосида ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

        Фуқаролик ишлари бўйича Сўх тумани судининг раиси Шермуҳаммад Абдуллоев депутатларга Сўх тумани суди томонидан 2022 йилнинг 9-ойи давомида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди.

        Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8-августдаги қарорига биноан Сўх туманида аҳолига ичимлик суви етказиб бериш бўйича амалий ишлар қилинди. 2021 йил июн-июл ойларида қилинган ишлар давлат экспертизациясидан ўтказилган ва тузилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида биринчи навбатда ичимлик суви билан таъминлаш зарур бўлган аҳоли пунктларига қўшимча маблағ йўналтирилиши белгиланган. Бинобарин, ушбу мақсадга 50 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, ушбу маблағни тасарруф этиш депутатлар томонидан маъқулланди. Ушбу масала юзасидан сессия иштирокчиларига “Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани бўлими бошлиғи Фарҳоджон Азимбеков маълумот берди.

           Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш борасида 2022 йилни 9-ойида амалга оширилган ишлар ва кўрилаётган чоралар натижадорлиги тўғрисида депутатларга туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғининг ўринбосари Абдулазиз Муллоев ҳисобот берди. Сессияда ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ушбу соҳа орқали аҳоли даромадини кўпайтириш бўйича амалий ишлар қилиниши юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

        Сессияда 2022 йилнинг 9-ой давомида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари маблағларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисида мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди. “Аёллар дафтари” бўйича туман оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси Меҳтар Марифжонов, “Ёшлар дафтари” юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Исожон Мастонов, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан сарфланган маблағлар ва “Темир дафтар”даги фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар хусусида туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовлар ҳисобот бердилар.

            Сессияга қўйилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниди ва шу билан сессия якунига етди.

                        Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram