Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ ФУҚАРОЛАРИМИЗ УЧУН ДАРОМАД МАНБАИГА АЙЛАНАДИ

×

 2022-10-12 17:59:44    70

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айни кунда Қалъача маҳалласининг Жавпая массивида иссиқхона барпо этган фуқароларимиз янг мавсумга тайёргарлик кўриш учун ҳаракатга киришган. Эслатиб ўтамиз, Жавпаяда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан 147 та иссиқхона барпо этилган ва бундан 37 таси субсидия асосида кам таъминланган фуқароларга берилган.

        Қалъача маҳалласида яшовчи Алибой Тўхтаевнинг сўзларига кўра, агар инсон ҳаракат қилса, албатта, ишининг баракотни кўрар экан. Алибой-ака ушбу нарсани ўз фаолияти мисолида бизга айтиб берди.

        - Ўтган йили 6 сотих жойда биз ҳам иссиқхона ташкил этдик. Албатта, сув танқисилиги боис, ишнинг бошида сал ўйландик ҳам, лекин туман ҳокимлиги томонидан сув етказиб бериш натижасида ҳаракат қилдик, лимон, помидор бодринг каби зироатларни экдик, парваришладик ва бундан даромад ҳам олдик. Бодрингнинг ўзидан салкам 2 000 000 сўм даромад олдим. Ҳозирги кунда қарийб 70 тўп лимон кўчатимиз бор, бари ҳаракатимиз ушбу кўчатларни парваришлашга йўналтирилган. Худо ҳоҳласа, янги йилга мўлжаллаб, помидор ва бодринг экамиз. Эътибордан мамнунмиз, - дейди Алибой-ака.

        Дарҳақиқат, берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳаракат қилинса, кўзланган ниятга ҳар бир инсон албатта етади. Ишончимиз комилки, Жавпая массиви яқин келажакда фуқароларимиз учун дармад манбаига айланади.

        Айни кунда мазкур ҳудудда очиқ ер майдонларини ўзлаштиришга қаратилган амалий ишлар олиб бориляпти. Вилоятдан сафарбар этилган махсус техникалар ёрдамида 230 гектар ер майдонида анор плантацияси ташкил этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram