Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ДЕВАЙРОН МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-10-11 15:14:23    65

PDF юклаш
Чоп этиш


        Девайрон маҳалласида туман ҳокими иштирокида сайёр қабул ўтказилди ва мазкур тадбирда маҳалла аҳолиси иштирок этиб, туман ҳокимига уларни қийнаётган муаммолар хусусида мурожаат этдилар. Учрашув аввалида туман ҳокими маҳаллада олиб борилган ишларга тўхталиб, амалга оиширилаётган ишлар тўлақонли эмаслигини таъкидлаб, мазкур ишларни жадаллаштириш ва сифатли этиб бажариш лозимлигини таъкидлади.

- Давлатимиз ва бевосита Президентимиз томонидан берилаётган эътибор ҳар биримизни ҳаракат қилишга, интилишга чорлайди, бироқ аксарият ҳуддларда берилаётган эътиборга бепарволик ҳисси билан қараш кузатилаётир. Эътиборга эътроф, шукроналик, бирдамлик, хайрихоҳлик билан бундай эътиборга жавоб қайтаришимиз лозим эмасми? Бугун ҳудудлар ободончилигига масъулиятсизлик билан қараётган раҳбарлар, маҳалла мутасаддилари афсўски, орамизда бор. Фуқароларимиз ҳам ҳатто ўзига қарашли ҳудуд – хонадонларининг тозалигига беэътибор бўлиб қолишди. Билдирилаётган муаммо ва камчиликлар вақти билан, бироқ босқичма босқич ҳал этилмоқда. Лекин биз ҳам ўз фуқаролик бурчимизни унутмасдан, шу кичик Ватан равнақига ҳисса қўшишимиз керак. Шундагина Ватан обод бўлади, муаммо ва камчиликлар ҳам бартараф этилади, - деди туман ҳокими учрашув аввалида.

        Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида иккита қишлоқ – Умбара ва Девайрон жойлашган ва айтиш лозимки, мазкур маҳаллалар ободлиги йўлида анча-мунча ишлар амалга оширилди. Бироқ, аҳолини қийнаётган муаммолар ҳам борки, уларни бартараф этиш ҳамкорлик ва бирдамликни талаб этади.

        Маҳалла аҳли туман ҳокимига асосан маҳалладаги муаммо бўлиб турган ичимлик суви таъминотидаги камчиликлар, маҳалладаги сел йўлини таъмирлаш, дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш, Президентимизнинг 20-сонли қарори асосида берилаётган ер майдонлари, табиий газ таъминоти масаласи, умумтаълим мактабларга боғлиқ бўлган муаммолар, мактабгача таълим соҳасидаги камчиликлар, тиббий ёрдам кўрсатишга оид масалаларда мурожаат этдилар.

        Барча билдирилган муаммоларга мунсобат билдирган туман ҳокими муаммолар ўз ечимини албатта топшини, бунга вақт ва муддат лозимлигини қайд этди. Билдирилган муаммоларнинг битр қисми жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган муаммоларнинг ижрога йўналтириши мутасадди раҳбарлар зиммасига юклатилди.

        Шунингдек, туман ҳокими учрашувдан сўнг маҳалла ёшлари ва хотин-қизлар вакиллари билан учрашди. Маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган учрашувда маҳалла ёшлари ва хотин-қизлар ҳам туман ҳокимига ўз муаммолари юзасидан мурожаат этдилар.

        Туман ҳокими ҳам ўз навбатида маҳаллаларда “Маҳаллабай” тизими асосида энг аввали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги фуқароларга амалий кумак кўрсатилишини таъкидлади. Ижтимоий кумакка муҳтож, кам таъминланган фуқаролар доимий эътиборда эканликларини таъкидлаган туман ҳокими маҳалла мутасаддиларига бу бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram