Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РОВОН МАҲАЛЛАСИДА БАЙРАМГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-10-11 10:07:11    63

PDF юклаш
Чоп этиш


“Аёл борки, олам мунаввар!”. Хондонларимиз кўрки, оилалаларимиз тотувлиги энг аввало аёлларга, онажонларимизга боғлиқ. Аёл бор жойда саришталик, ҳаловат бор. Шунинг учун аёлларга ҳам доим эътибор бериш лозим. Сўх туманида ҳам 15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллар куни” га бағишлаб ўтказилаётган тадбирларда мўнис онахонлар ва азиз аёлларга ўзгача эҳтиром кўрстилмоқда.

Ровон маҳалла фуқаролар йиғини биносида санага бағишлаб тантанали тадбир бўлиб ўтди. Файзли дастурхон атрофида йиғилганлар ушбу дориломон кунлар, тинчлик-тотувликка шукрона келтирдилар.

- Ташкил этилган тадбирда асосан марказдаги маҳаллалар - Истиқлол, Янгиариқ ва Ровон маҳаллалари хотин-қизлари иштирок этишди. Онахонларга нисбатан иззат-эътибор кўрсатилди. Байрамга бағишлаб зиёфат ҳам уюштирилди, - дейди Ровон маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаъоли Дилафрўз Шерова.

Тадбирда иштирок этиб сўз олганлар энг аввало, Республикамизда аёлларга берилаётган эътибор ҳусусида гапириб, ушбу эътиборга жавобан барча хотин-қизлар Ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшиб унинг мустаҳкамланишига астойдил ҳаракат қилишларини таъкидладилар. Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар ва кечгача давом этган тадбир ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram