Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2022-10-11 10:05:31    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Республикамизда 15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллар куни” куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан туманимизнинг барча ҳудудларида санага бағишлаб турли тадбир ва учрашувлар ташкил этилиб, ўтказилмоқда. Зотан аёлларимиз, мўнис онхонларимиз ҳамиша эътибор марказида. Аёлга бўлган эътибор давлатимизда сиёсат даржасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Туманимизнинг 3-сектори ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари  - Ҳушёр, Себзор, Қақир, Қизилқиёқ маҳалаллалари мутасаддилари ташаббуси билан мазкур ҳудуд хотин-қизлари учун тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда сўз олганлар Президентимиз томонидан аёлларга бўлган эътибор, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар ҳақида гапириб, ушбу эътибор учун самимий сўзлар билан миннатдорлик билдирдилар. Тадбир ҳақиқий тантана ва байрам кечасига айланиб кетди.

Асосан ўтказилаётган мазкур тадбирларда аёл зотига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилаётир. Зотан, оналаримиз, муҳтарама аёлларимиз ва хотин-қизларимиз барча эъзоз-эътиборга лойиқдирлар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram