Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ” ДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА МИНИ-ПЕЧЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

×

 2022-10-06 18:40:48    58

PDF юклаш
Чоп этиш


        Аёллар, хотин-қизларга берилаётган эътибор замирида катта маъно ва мазмун мужассам. Зотан, хотин-қизларга бўлган эътибор давлат сиёсти даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. 15 – октябрь “Халқаро қишлоқ аёллар куни” сифатида нишонланиши ҳам ушбу буюк зотга бўлган эҳтиром ва ҳурмат нишонасидир.

        Айтганимиздек, туманимизда аёллар бандлигини таъминлаш, ўз-ўзини банд қилишга қаратилган ишлар ва ташкил этилаётган тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Ушбу йўналишда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва тижорат банклари ҳамкорлигида амалий ишлар қилинмоқда.

        Туман акциядорлик тижорат “Агробанк” вакили Низомжон Қутбиддиновнинг маълумотига кўра, ташкил этилаётган мазкур тадбирлар ва аёлларга субсидия асосида берилаётган жиҳозлар уларга даромад манбаи яратиш учун хизмат қилаётир.

        Ташкил этилган навбатдаги акцияда 2-сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга бепул Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мини-печлар етказиб берилди. Қалъа маҳалласидан 3 нафар, Ҳазрати Али маҳалласидан 2 нафар ва 1 нафар Ровон маҳалласида истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари” даги хотин-қизларга мазкур замонавий дастгоҳлар манзилли етказиб берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram