Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОНАЛАР ҲАМИША АРДОҚДА

×

 2022-10-06 18:38:21    64

PDF юклаш
Чоп этиш


        15 октябрь – “Халқаро қишлоқ аёллар куни” га бағишлаб Сўх туманида ҳам турли тадбирлар, учрашув, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда. Асосан ўтказилаётган мазкур тадбирларда аёл зотига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилаётир. Зотан, оналаримиз, муҳтарама аёлларимиз ва хотин-қизларимиз барча эъзоз-эътиборга лойиқдирлар.

        Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонли Нишоновнинг сўзларига кўра, маҳалла мутасаддилари ҳудуддаги нуроний онахонлар ҳолидан мунтазам хабар олиб туришади. Бугун маҳалла мутасаддилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2015 йилдаги 237-сонли қарорига асосан маҳалладаги ОШП вакиллари билан уймауй юриб, асосан нуроний онахонлар ва ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ҳолидан хабар олдилар.

        - Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бизнинг аёлларимиз ҳар доим эъзоз ва эътиборда. Ташкил этилаётган тадбирлар “Кексалар ҳафталиги” доирасида ўтказилаётганлиги ҳам биз кириб бораётган ҳар бир хонадон эгасига бир олам қувонч бағишламоқда. Бу гал маҳалламизнинг тиббиёт ходимлари билан уларнинг хонадонларига кириб бориб, энг аввало уларнинг ҳолидан хабар олдик ва тиббий муолажалардан сўнг ҳар бирларига Президентимиз томонидан берилган совға - дори-дармонлар манзилли етказилди, - дейди маҳалла раиси.

        Сўх туманида бўлажак сана олдидан турли тадбирлар ўтказилаётир. Аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган акциялар ҳам хотин-қизларга берилаётган эътибор самарасидир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram