Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УСТОЗЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2022-10-02 11:12:15    77

PDF юклаш
Чоп этиш


        Ҳақиқатан ҳам, дунёдаги минг-минглаб касблар орасида энг буюк касб – ўқитувчилик касбидир. Токи ҳаёт бор экан, ушбу касб ва шу машаққатли, бироқ шарафли касб эгалари ўзининг маъно-мазмунини ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.

        Халқимизда илм ўрганмоқ игна билан қудуқ қазишга қиёсланади. Бироқ илм ўргатмоқ заҳмати ундан-да машаққатли. Устоз бу ишга бутун борлиғини, меҳрини бахш этади. Дарҳақиқат, минглаб мурғак қалбларга оқу-қорани танитадиган, эзгулик ёғдусини бахш этадиган, ёшлар қалбида эртанги кунга қатъий ишонч уйғотадиган, шогирдлари учун ҳаётнинг аччиқ-чучук синовларида доимо ёрдамга шай турадиган, қоқилса - суяб, йиқилса - турғизадиган, ютуқларидан боладек қувонадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатининг ўлчови, қиёси йўқ.

        Бугун Сўх маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари нафақада бўлган устозларни юқлаб боришга, бугунги шодиёна байрамлари билан табриклашга астойидил бел боғлашди. Маҳалла маъмурияти номидан ташкил этилган эсдалик совғалар устозларга тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram