Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАҲРАМОНЛАР НОМИ БАРҲАЁТ

×

 2022-09-28 14:39:52    68

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўх тумани Ленбур қишлоғидаги 18-умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан "Қаҳрамонлар номи барҳаёт" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда сарҳадларимизни ҳимоя қилишда жонини фидо қилган Хайриддин Холбоев хотираси ёд этилди.

        Тадбирда унинг ота-онаси, маҳалла фаоллари, ички ишлар ходимлари мактаб жамоаси ва ўқувчилар иштирок этдилар.

        Катта сержант Хайриддин Холбоев 2000 йили Сурхондарёнинг Сариосиё ва Узун туманларида халқаро террорчиларга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган.

        У таълим олган Сўх туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида унинг бюсти ўрнатилган. Мактаб ичида эса қаҳрамон йигитга бағишланган ихчамгина музей ташкил қилинган.

        Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов ватан ҳимояси йўлида жонини бахш этган мард ўғлонларнинг мустақиллигимизни мустаҳкамлашда хизмати катта эканлигини таъкидлади. Тадбирда Х. Холбоевнинг мардлиги, ватанпарварлиги хусусида сўз юритилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram