Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ – СОҒЛОМ МУҲИТ ВА БАРКАМОЛ АВЛОД САЛОМАТЛИГИ КАФОЛАТИ

×

 2022-09-28 14:37:10    87

PDF юклаш
Чоп этиш


        Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сетябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаъолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 3305-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорга биноан “Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисида”ги Низом ҳам қабул қилинган.

        Шунингдек, ЎЗбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 12-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида” ги 196-сонли буйруғи ҳам қабул қилинган бўлиб, мазкур ҳужжатларни тарғиб қилиш мақсадида туманимизда ҳам турли тадбирлар ташкил этилди. Мазкур ҳужжатлар асосида мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ҳар бир ходим ва болажонларнинг ота-оналаридан болалар ҳаётини ҳимоя қилиш мақсадида кафолат хатлари ҳам олинган.

        Ҳудудларда ушбу қарор ва Низом талабларини ижро этишга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда. Буни Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини мисолида кўришимиз мумкин. Маҳалла раиси, Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов ташаббуси билан маҳалладаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида юқоридаги талабларни ижро этишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда. Маҳалла раисининг сўзларига кўра, мазкур муассасада доимий жамоатчилик назорати ўрнатилди.

        - Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати” комиссиясининг йиғилишида ҳудуддаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг иш кунларида таълим, тарбия ва, соғлом овқатлантириш сифатини назорат қилиш юзасидан қарор қабул қилинди ва мана бир ҳафтадан бери, мазкур муассасадаги тарбияланувчилар ота-оналари ҳамда Кенгаш аъзолари иштирокида назорат ўрнатилиб муассасада ошкоралик таъминланмоқда. Мақсадимиз болаларимиз ҳаётини ҳар томонлама ҳимоялаш, муассасада таълим-тарбия жараёни, тозалик, овқатлантириш сифатини назоратга олиш ва энг муҳими қарор талаботини ижро этишдан иборат, - дейди маҳалла раиси.      

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram