Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-09-28 14:26:07    61

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўх тумани ҳокими САйидбаҳром Сайидмусаев иштирокида Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда маҳалла аҳли мурожаатлари тингланди ва фуқароалрни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

        Сайёр қабул аввалида туман ҳокими давлатимиз раҳбари томонидан фуқаролар муаммоларини ўрганиш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва бундай қабул ва учрашувлар самараси ҳақида гапириб, айни ушбу йўналишда халқимизни қийнаётган муаммолар босқичма босқич ҳал этилаётганини таъкидлади. Маҳалла фуқаролари ҳам муваффақиятлар қаторида аҳолини қийнаётган муаммолар ҳал этилаётганидан миннатдор эканликларини билдирдилар.

        Туман ҳокимига асосан Ленбур маҳалласида Президентимизнинг 20-сонли қарори асосида берилаётган экин ер майдонлари ва уларни олиш тартиби. маҳаллада ички кўчаларни таъмирлаш, ҳудудда суғориш суви таъминоти, табиий газ етказиб берилиши ҳолати, ичимлик суви таъминоти ва Сўх дарёси қирғоқларини мустаҳкамлашда амалий ёрдам кўрсатиш масалаларида мурожаат этдилар. Барча муаммо ва камчмликларни ечиш мақсадида амалий ишлар қилиш учун зарурий чора-тадбирлар асосида иш олиб борилаётгани қайд этилди.

        Туман ҳокими учрашувдан сўнг маҳаллада барпо этилган янги оилавий шифокорлик пунктини бориб кўрди. Маҳалла аҳли ва нуроний отахонлар берилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

        Маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳам кўздан кечирилди. - Берилаётган эътиборга жавобан ҳар биримиз маҳалла ободлигига ҳисса қўшишимиз лозим, - деди туман ҳокими маҳалла мутасаддиларига.

        Шунингдек, туман ҳокими сайёр қабулдан сўнг Девайрон маҳалласида бўлди ва бу ерда барпо этиган янги кўп қавтли уй-жойлар ва бу ҳудуддаги ободонлаштириш ишлар жараёнини кўздан кечирди. Риштон туманидан келган тадбиркор Аброржон Арипжонов билан сўҳбат жараёнида уй-жойлар ҳудудига болалар майдончалари ва аттракционлар барпо этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram