Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАРАКАТ ҚИЛСА, ИНСОН ТОШДА ҲАМ ГУЛ ПАРВАРИШЛАЙ ОЛАДИ

×

 2022-09-14 18:35:45    73

PDF юклаш
Чоп этиш


        Суратда кўраётганингиз, Қалъача маҳалласининг Жавпая массиви. Бу бепоён саҳроларда асрлар оша чорва-моллар боқилган холос. Унумсиз дея баҳоланган бу ерларда зироат етиштирилмаган. Шу кунгача мазкур ҳудуддаги ерларга "қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган" ёхуд "оборотдан чиқиб кетган ерлар" дея таъриф берилган. Лекин, ҳаракат қилинса, интилинса, "тош ҳам гуллар экан".

        Пастдаги суратда шу мавзеда етиштирилган биринчи тут дарахти ва ошқовоқ. Табиат ҳодисалари ва "эгри қўллардан" ҳимоялаш мақсадида ушбу кўчатни ўтқазган ИНСОН уни турли ҳимоя воситалари билан ўраб олибти. Айтиб бўлмайдида...

        Ушбу суратни Сизларга улашишдан асосий мақсад - ташаббус ва ҳаракат самарасини кўрсатиш ва қилинган интилиш натижасини ҳавола этиш холос... Демак, "қилса, бўлар эканда"... Ҳаракат қилинса, тошда ҳам гул ундириш мумкин экан.

        Ишончимиз комилки, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошлаган ташаббус Жавпая массивида ўз самара ва натижасини беради. Бунга фақат ишониш, интилиш, ҳаракат қилиш ва сидқидилдан меҳнат қилиш керак холос. ХАЙРИХОҲЛИК БИЛАН...

               Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram